Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Эҳтикор (монополия)


Эҳтикор қилиш мутлақо тақиқланади. У шаръан ҳаромдир. Ҳадисда ундан қатъий қайтарилган. Муслим Саид ибн Мусаййабдан, у Муаммар ибн Абдуллоҳ Адавийдан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в.:


«لاَ يَحْتَكِرُ إِلاَّ خَاطِئٌ» 
«Эҳтикор қилган кимса хатокор-гуноҳкордир», деганлар. Асром Абу Умомадан ривоят қилишича:


«نَهَى رَسُولُ اللهِ أَنْ يُحْتَكَرَ الطَّعَامُ» 
«Пайғамбар с.а.в. озиқ-овқатни эҳтикор қилишдан қайтарганлар». Муслим Саид ибн Мусаййабдан, у Муаммардан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в.:


«مَنْ احْتَكَرَ فَهُوَ خَاطِئٌ» 
«Эҳтикор қилган одам хатокор-гуноҳкордир», деганлар. Ҳадислардаги эҳтикордан қайтариш билан бирга уни қилган одамнинг, гуноҳкор, дея мазамматланиб келиши тақиқлашнинг қатъийлигини кўрсатади. Демак, ҳадислар эҳтикорнинг ҳаромлигига далолат қиляпти. Эҳтикор товарни қимматроққа сотиш мақсадида шаҳар аҳолисини танг аҳволга қўядиган даражада қимматланишни кутиб, тўплаб қўйишдир. Негаки, эҳтикор сўзининг маъноси «якка ўзи эгалик қилиш», «ўзим бўлай» деганидир. Товарни ҳам кўпроққа сотиш учун ўзида ушлаб қолиш ўшандан олинган. Демак, нарсани эҳтикор қилиш қимматлашини кутиб, тўплаб, кейин қимматга сотишдир. Шаҳар аҳлининг эҳтикор қилинган товарни сотиб олишда танг аҳволгача бориб етишининг шарт қилинишига сабаб шуки, ҳолат шу даражага етгандагина эҳтикор юзага келади. Чунки одамларда товарни сотиб олиш танглиги юзага келмаса, қимматроққа сотиш учун тўплаш, йиғиш, деган нарса ҳам бўлмайди. Шунга кўра, эҳтикор бўлиши учун товарни сотиб олиб, йиғиши шарт эмас. Қимматроққа сотиш учун қимматлашини кутиб тўплашнинг ўзи эҳтикор ҳисобланаверади. Сотиб олиб тўплайдими, кенг ерларини ҳосилидан тўплайдими, фарқи йўқ. Ғалланинг маълум бир турига якка эгалик қилиш ёки зироатининг камёблиги учун уни тўплаш ёҳуд саноатнинг маълум бир турига якка эгалик қилиш ёки шу саноатни камёбга айлантириш учун ҳамма корхоналардан шу турдаги саноат молларини сотиб олиб тўплаш эҳтикордир. Капиталистик монополияларда мана шундай иш қилинади. Улар ўзларининг саноатларидан бошқа корхоналарни синдириб эҳтикор қиладилар-да, бозорни эгаллаб оладилар. Бу ишларнинг ҳаммаси эҳтикордир. Чунки улар эҳтикор сўзининг мазмунига тўғри келади. Зеро, эҳтикор товар ёки товарларни қимматга сотиш учун қимматлашини кутиб, кейин қимматга сотишдир.

 

43-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143